5

Асабийлик ва ўзига ишончсизлик сўровномаси

“Сабрлимисиз ёки асабиймисиз?” – Асабийлик ва ўзига ишончсизлик сўровномаси

Бесабрлик асабийлик демакдир. Ноаниқликга чидай олмайдиган инсонлар ҳам орамизда бор. Ноаниқ вазият бундай одамларда ёмон ҳаёлларни чақиради ва бунинг натижаси хавотирланиш, ташвишланиш кўринишига киради. Хавотирнинг агрессив тури асабийликдир. Сиздаги ҳолатни аниқлаш учун ушбу саволларга жавоб беринг.

/27

Диагностика

Асабийлик ва ўзига ишончсизлик сўровномаси

“Сабрлимисиз ёки асабиймисиз?” - Асабийлик ва ўзига ишончсизлик сўровномаси

Бесабрлик асабийлик демакдир. Ноаниқликга чидай олмайдиган инсонлар ҳам орамизда бор. Сиздаги ҳолатни аниқлаш учун ушбу саволларга жавоб беринг.

Сўровнома ўтказилаётган шахс (ўзингиз ҳақингиздаги) керакли маълумотларни киритинг. Бу - тест натижаси учун керак

1. Иккиланиш менинг кучимни кесади ва аниқ нима қилишимни билмай қоламан.

2. Аниқлик бўлмаса, аниқ қарор ҳам чиқара олмайман

3. Иккиланавериш ҳаёттимни ташвишларга тўлдиради

4. Ҳеч бир нарсага ишонч йўқлиги нохақлик деб ўйлайман

5. Эртага нима бўлишини аниқ билмасам, миям хотиржам бўлмайди

6. Иккиланиш мени асабийлашишга, хавотирга ва стрессга туширади

7. Кутилмаган вазиятлар мени хавотирга солади

8. Вазият ҳақида аниқ маълумотнинг йўқлиги менинг жаҳлимни чиқаради

9. Ҳеч нарсага ва ҳеч кимга ишонмаганим туфайли, доим кутилмаган вазиятга тайёр тураман

10. Кутилмаган вазиятга йўлиқмаслик учун ҳар доим аввалдан тайёрланиш керак деб ўйлайман.

11. Ҳамма нарсани режалаштирганинг билан битта кичкина ҳолат ҳаммасини бузиб юборишидан қўрқаман.

12. Ҳаракат қиламан деганимда, охири нима билан тугашини билмаганим учун, журъат қила олмайман.

13. Ўзимга ишончим йўқлиги ва хавотирланаверишим мени катта мақсадга етишимга тўсқинлик қилади.

14. Иккиланиш мени олдинга ҳаракат қилишдан тўхтатади.

15. Эртанги кунга ишонч йўқлиги ва ноаниқлик бўлганлиги учун мен яхши ишлай олмайман.

16. Нима бўлишидан қатъий назар ҳаракат қилаверадиган одамлардан мен фарқ қиламан.

17. Эртага нима бўлишини билмаслигим ва эртанги кунга ишончим йўқлиги менинг кайфиятимни туширади, ғамга солади, бахтсиз сезаман ўзимни.

18. Келажак қандай бўлишини аниқ билгим келади ва мен истагандек бўлишини хоҳлайман.

19. Қўққисдан бирор нарса бўлиб қолишидан қўрқаман ва шундай бўлиб қолишини кутиб хавотирланавераман.

20. Иккиланишларим мени қарор чиқаришдан тўхтатаверади.

21. Ҳамма нарсани жудаям яхши қилишни истайман.

22. “Иккиланган пайтимда ўзимга ишончим йўқми?” деб ўйлаб қоламан.

23. Иккиланмайдиган одамларни кўрсам, улар нима учун эртанги кунига аниқ ишонаверишини тушунмайман.

24. Иккиланиш менинг тинч уйқумни ҳам бузади.

25. Ноаниқ ҳолатлардан узоқ бўлишим керак деб ўйлайман.

26. Мени иккилантирувчи вазиятлар асабимга тегади.

27. Эртанги кунга ишонч йўқлиги азобли ҳолатдир.

Your score is

0%


Профессионал Психолог. Психотерапевт. Психиатр – Зебинисо Аҳмедова ва унинг профессионал жамоаси сизга ёрдамга тайёр!

Тестдан олган натижангиз бўйича қўшимча маълумот ва тавсиялар керак бўлса:
Тел: +998 95 166 26 62 рақамига қўнғироқ қилинг

Онлайн тестлар:
https://psixiatr.uz/diagnostika/

Бизнинг бошқа сайтларимиз:
https://doktorzebiniso.uz/
https://zebiniso.uz/
http://uzpsixolog.uz/
https://psixiatr.uz/

Бизнинг тармоқлардаги манзилларимиз:
YouTube : Instagram : TikTok
http://doktorzebiniso.uz/kontakt 

Tags: No tags

Leave Your Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *