Бошқа давлатдан бўлсангиз — нарх ёнидаги 💱 белгисини босинг, сумма ўз валютангизда кўринади.
Зебинисо Аҳмедованинг тўлиқ китоби, электрон шаклда. Ҳақиқий кейслар, хавотирнинг турлари, тестлар ва машқлар.
30 кунликнинг ҳар бир куни алоҳида кундалик: мавзу, тушунтириш, машқлар ва ўлчов жадваллари. Ўзингизга керак мавзуни танлайсиз.
Курснинг пулли қисмидаги барча кундаликлар. Алоҳида олганда 900 000 сўм бўларди.
Тўлиқ китоб ва 13–30 кун кундаликлари биргаликда. Ўзингиз устингизда мустақил ишлаш учун энг тўлиқ тўплам.
Климакснинг ҳар бир тури бўйича алоҳида нашр: белгилар, нега шундай бўлади, хавфли белгилар, маршрут, кун тартиби ва кундалик жадвали. Ҳар бири 10 бет.
Климакснинг ўнта тури бўйича барча нашрлар. Алоҳида олганда 500 000 сўм бўларди.
Аёллар учун. 8 ноябрда бошланади. Ичида 30 та видеодарс, 4 та жонли эфир (1,5 соатдан), 30 та иш кундалиги. Медикаментоз терапия ва психотерапия йўллари ёнма-ён кўрсатилади.
Психологлар учун тўлиқ ўқув курси: ПТСБ ва КПТСБ, нейробиология, копинг ва психологик ҳимоя, психологик тренинг, 12 ўқув кейси, иш варақлари ва 16 метафорик карточка.
Стресс ва травма пайтида мияда нима содир бўлишини клиник тилда тушунтирувчи қисқа қўлланма. Тарқатма материал сифатида гуруҳда ишлатилади.
Ҳар бетда сана, ўтказилиш жойи ва қатнашувчи исми учун жой бор.
Иккита мустақил қисм битта файлда.
1–30 бет · Қатнашувчи иш дафтари. Тўққиз модуль: травма тушунчаси, DSM-5-TR ва ICD-11 мезонлари, ПТСБ ва КПТСБ фарқи, DSO, дифференциал ташхис (11 ҳолат), етти метод (EMDR, ПЭ, ТФ-КБТ, CPT, NET, ImRs, IRT), клиник алгоритм, биринчи консультация бланки, уч клиник кейс, якуний саволлар ва манбалар.
31–47 бет · Тренер қўлланмаси. «Банан метафораси» психологик тренинги: тўрт босқичли сценарий вақт тақсимоти билан, материаллар рўйхати, олтита хавфсизлик қоидаси, 17 машқ жадвали, тўққизта схема ва хулоса.
Ичида «китоб тили ↔ ICD-11 тили» жадвали — муаллифнинг «Ажримдаги болалар» китобидаги қисмлар модели DSO билан боғланади.
Босмага тайёр метафорик карточкалар тўплами. Формат A6 (105 × 148 мм) + 3 мм бленд, икки томонли.
17 та травма карточкаси. Олд томонда реалистик фотография ва травма тури номи. Орқасида: кейс, диагноз ва ICD коди, симптомлар, КПТСБ ларда DSO қисми алоҳида, коморбид бузилишлар, ҳаётдаги из ва тана, копинг стратегияси, психотерапия ва тренингдаги машқ — ўша бананни нима қилиш кераклиги.
9 та схема карточкаси. Муаллифнинг қисмлар модели: ички дунёнинг бўлиниши, оғриқни сезмаслик девори, жароҳатланганларнинг бир-бирини топиши, авлодга ўтиш, DSO нинг тўрт ҳолати ва янги ўзлик. Ҳаммаси «Ажримдаги болалар» китобидан, манба кўрсатилган.
Муқова ва орқа муқова билан — қути макети учун тайёр.
Нейробиология + 47 бетлик тўплам + 24 та карточка. Алоҳида олганда 1 000 000 сўм бўларди.
Кундаликлардан фарқи — бу ерда видеодарслар, жонли эфирлар ва мен борман. Ҳар кунга бир видеодарс, 4 та жонли эфир (1,5 соатдан), 30 та кундалик ва китоб — ҳаммаси нарх ичида.
Тўлов юридик шахс ҳисоб рақамига тушади. Шахсий картага тўлов қабул қилинмайди — кимдир сиздан шахсий картага пул сўраса, бу биз эмасмиз.
Click саҳифасида «Шартнома рақами» деган катак чиқади. Унга хоҳлаган рақамни ёзинг — масалан 1 ёки 7, ва ўша рақамни эслаб қолинг.
Бу — сиз ўзингиз билган рақам. Чекни юборганингизда шу рақамни ҳам ёзсангиз, тўловингизни базадан дарҳол топиб оламиз.