
Эмоционал беқарор (чегарадош, borderline) шахс бузилиши — эмоциялар, шахслараро муносабатлар, ўзлик образи ва хулқнинг кескин беқарорлиги ҳамда аниқ импульсивлик билан тавсифланадиган шахс тузилмаси. Бу — клиникада энг кўп учрайдиган, энг кўп ўрганилган ва — тўғри даво билан — энг яхши натижа берадиган шахс бузилишларидан бири. Аммо у бир вақтда энг оғир азоб ва энг юқори суицид хавфи билан боғлиқ.
Пограничник бемор ичида доимий эмоционал бўрон яшайди: интенсив ва тез ўзгарувчи эмоциялар, «бўшлиқ» ҳисси, ташлаб кетилиш даҳшати, ўзи ким эканини билмаслик. Улар кўпинча «жуда кўп ҳис қиладиган» одамлар — гўё «ҳиссий терисиз» туғилгандек.
1. Чегарадош ШБ (ПРЛ) — асосий манзара
Чегарадаги шахснинг марказий хусусияти — эмоционал дисрегуляция: эмоциялар тез, интенсив ёнади ва секин сўнади. Кичик воқеа — кучли реакция. Муносабатлар — «оқ ва қора» орасида тебранади (идеаллаштириш ↔︎ қадрсизлантириш — «splitting»). Ташлаб кетилиш қўрқуви — марказий: реал ёки хаёлий ажралишдан қочиш учун жиддий ҳаракатлар. Ўзлик образи беқарор — «мен кимман?» доимий савол. Импульсивлик ва ўз-ўзини жароҳатлаш — эмоционал оғриқни енгиллаштириш йўли.
Чегарадош ШБ — асосий белгилари
Ташлаб кетилиш даҳшати: «Мени ташлаб кетишади» — реал/хаёлий ажралишдан қўрқиб, ташлаб кетилмаслик учун ҳар нарса қилиш;
Беқарор муносабатлар: Идеаллаштириш («сен идеалсан») ↔︎ қадрсизлантириш («сен ёмонсан») — splitting;
Ўзлик беқарорлиги: «Мен кимман?» — идентиклик диффузияси;
Импульсивлик: Пулни импульсив сарфлаш, жинсий ҳаётда ҳавфни ҳисобга олмасдан импульсив жинсий ҳаётга кириш, импульсивлик билан ҳавфли модда истеъмол қилишдан қўрқиш, овқатни импульсивлик билан ейиш, хавфли даражада машинаҳайдаш;
Ўз-ўзини жароҳатлаш: Кесиш, суицидал хулқ орқали эмоционал оғриқни енгиллаштириш;
Эмоционал беқарорлик: Интенсив, тез ўзгарувчи кайфият (соатлар ичида);
Бўшлиқ ҳисси: Доимий ички «бўшлик», «ҳеч нарса йўқ» деган ҳиссиёт;
Ғазаб: Кучли, назорат қилиб бўлмайдиган ғазаб;
Диссоциация/параноид: Стресс остида вақтинча.
2. МКБ-10 бўйича икки тип
| Тип | МКБ-10 коди | Асосий хусусият |
|---|---|---|
| Импульсив тип | F60.30 | Эмоционал беқарорлик + импульс назорати йўқлиги. Ғазаб портлашлари, зўравонлик. (Чегарадош ШБнинг тўлиқ меъзонлари бўлмайди яъни қисман бўлади симптомлар) |
| Чегарадош тип | F60.31 | Импульсивлик + ўзлик образи, муносабат, мақсадлар беқарорлиги + бўшлиқ ҳисси + ўз-ўзини жароҳатлаш |
3. Клиник кейслар
Кейс 1 — Классик чегарадош ШБ (F60.31)
📋 Клиник кейс: Малика, 24 ёш — Чегарадош ШБ (F60.31). Батафсил тарих
Аввал нима бўлган?
Малика 24 ёшли талаба. Болалиги — эмоционал беқарор: онаси гоҳ меҳрибон, гоҳ совуқ (беқарор боғланиш). Отаси — эмоционал жиҳатдан йўқ. 12 ёшда — таниши томонидан суистеъмол (травма). Ўсмирликдан — кесиш бошланди («ичимдаги оғриқни ташқарига чиқараман»).
Муносабатлари — «жаҳаннам ва жаннат». Йигит билан танишса — «у идеал, у мени қутқаради» (идеаллаштириш). Кичик низо — «у мени ташлаб кетади, у ёмон» (қадрсизлантириш). Ажралиш хавфида — суицидал имо-ишора, кесиш. Йигитлар «жуда оғир» деб кетади — бу «ташлаб кетилиш»ни тасдиқлайди (цикл).
Малика бир неча марта суицидал хатти-ҳаракат билан шошилинч ёрдамга тушган. «Ичим бўш», «мен ким эканимни билмайман», «ҳамма мени ташлаб кетади» дейди. Кайфияти соатлар ичида ўзгаради — эрталаб хурсанд, тушда даҳшатли депрессия. Импульсив — пул сарфлайди, модда синаб кўрган.
Ҳозир нима аҳвол?
Малика ўзи ёрдам сўради (пограничникларда — кўпинча азоб чекади, мотивация бор — бу муҳим ижобий фарқ). «Мен шундай яшашдан чарчадим. Ҳар кун — эмоционал бўрон. Ўзимни ёмон кўраман» дейди. Университетни ташлаш ёқасида. Ёлғиз, лекин яқинликка ташна.
Шикоятлари — батафсил
Эмоционал бўрон: «Кайфиятим соатлар ичида ўзгаради. Кичик нарса — катта оғриқ»;
Ташлаб кетилиш: «Ҳамма мени ташлаб кетади. Ёлғиз қолишдан даҳшатли қўрқаман»;
Ўзлик: «Мен ким эканимни билмайман. Ҳар куни бошқа одамдек»;
Кесиш: «Кесаман — ичимдаги оғриқ енгиллашади. Жисмоний оғриқ — руҳийдан осон»;
Бўшлиқ: «Ичимда доимий бўшлиқ. Ҳеч нарса тўлдирмайди»;
Муносабат: «Севаман ёки нафратланаман — ўртаси йўқ».
Клиник баҳолаш
DSM-5: 9 мезондан 8 таси бажарилади (порог 5);
Травма тарихи: Болаликдаги суистеъмол — пограничникда жуда кўп;
Суицид хавфи: Юқори — такрорий имо-ишора, кесиш. Доимий баҳолаш зарур;
Коморбидлик: Депрессия, ПТСБ, овқат бузилиши — текширилди;
Мотивация: Юқори — ўзи ёрдам сўради (ижобий прогноз белгиси);
Тур: Чегарадош ШБ (F60.31). DBT кўрсатилган.
👩⚕️ Доктор изоҳи
Маликага: «Сиз «жуда кўп ҳис қиладиган» одамсиз — гўё ҳиссий терисиз туғилгансиз. Бу — сизнинг айбингиз эмас. Болалигингиздаги оғриқ ва травма сизга эмоцияларни бошқаришни ўргатмади. Аммо буни ЎРГАНИШ мумкин. DBT — айнан шу учун. Сиз ўзгара оласиз, ҳаётингиз яхшиланади.»
Валидация — калит: Чегарадош ШБ бемор кўп йил «сен ортиқча реакция қиляпсан» эшитган. Аввал — ҳиссиётини тан олиш (валидация), кейин ўзгартириш.
Кесиш — жазолаш эмас, тушуниш: Ўз-ўзини жароҳатлаш — эмоционал оғриқни бошқариш усули. Уни «ёмон хулқ» деб қоралаш эмас — муқобил кўникма ўргатиш (DBT).
Splitting — терапевтга ҳам: Бемор терапевтни ҳам идеаллаштиради/қадрсизлантиради. Барқарор, изчил бўлиш — «доимийлик» тажрибаси.
Суицид — доимий баҳо: Хавфни жиддий қабул қилиш, лекин ҳар имо-ишорага панжага тушмаслик. Хавфсизлик режаси.
Умид — реал: Пограничник — ЯХШИ прогнозли! 10 йилда 85%+ ремиссия. Беморга умид бериш — терапевтик.
Кейс 2 — Импульсив тип (F60.30)
📋 Клиник кейс: Дилноза, 27 ёш — Импульсив тип (F60.30)
Тарих ва шикоятлар
Дилноза 27 ёшли — эмоционал беқарор, лекин Чегарадош ШБнинг тўлиқ мезонлари эмас (ўзлик образи нисбатан барқарор). Асосий муаммо — ғазаб портлашлари ва импульсивлик. Кичик фрустрация — кучли ғазаб, баъзан жисмоний тажовуз ғазаби (эрига, буюмларга). Кейин — пушаймон бўлиб узр сўраш, ўзини айбдор ҳис қилиш.
Ғазаб портлашлари: «Жаҳлим чиқса — ўзимни тута олмайман. Бақираман, синдираман»;
Импульсивлик: «Ўйламасдан қарор қиламан — кейин пушаймон»;
Пушаймон: «Портлагандан кейин — уялиш, ўзини айбдор ҳис қилиш. Лекин яна такрорланади: портлаш ва яна узр сўраш»;
Тактика: Импульсив тип — ғазаб бошқаруви, DBT кўникмалари, СИОЗС/кайфият барқарорлаштирувчи.
4. Пограничник ШБ — МКБ-10 ва DSM-5 мезонлари
Умумий: импульсивлик + эмоционал беқарорлик. Икки тип:
F60.30 (Импульсив тип) — камида 3 та, шу жумладан (2):
(1) Кутилмаган ҳаракатлар (оқибат ўйламасдан);
(2) Жанжалкашлик, айниқса портлашлари танқид қилинганда;
(3) Ғазаб/зўравонлик портлашлари, назорат қила олмаслик;
(4) Дарҳол мукофот бўлмаса — ҳаракатни давом эттира олмаслик;
(5) Беқарор, инжиқ кайфият;
F60.31 (Чегарадош шахс бузилишининг чегарадош типи) —
ДИАГНОЗ МЕЪЗОНЛАРИ: импульсив тип белгилари + камида 2 та қуйидаги қўшимча меъзон:
(1) Ўзлик образи, мақсадлар, ички афзалликлар ноаниқлиги;
(2) Интенсив, беқарор муносабатларга берилиш (инқирозлар билан);
(3) Ташлаб кетилишдан қочиш учун ҳаддан зиёд ҳаракат;
(4) Ўз-ўзини жароҳатлаш таҳдиди/ҳаракати;
(5) Доимий бўшлиқ ҳисси.
1. Реал/хаёлий ташлаб кетилишдан қочиш учун жиддий ҳаракатлар;
2. Беқарор, интенсив муносабатлар (идеаллаштириш ↔︎ қадрсизлантириш);
3. Идентиклик бузилиши — беқарор ўзлик образи;
4. Импульсивлик (камида 2 соҳа: сарф, жинсий, модда, овқат, хавфли ҳайдаш);
5. Такрорий суицидал хулқ, имо-ишора, таҳдид ёки ўз-ўзини жароҳатлаш;
6. Аффектив беқарорлик (интенсив кайфият ўзгариши, одатда бир неча соат);
7. Доимий бўшлиқ ҳисси;
8. Ноўрин, кучли ғазаб ёки уни назорат қилиш қийинлиги;
9. Стрессга боғлиқ вақтинча параноид ғоя ёки оғир диссоциатив белгилар.
5. ЧЕГАРАДОШ ШБ — Нейробиология
🧬 Нейробиология Пограничник ШБ — эмоционал регуляция тизимининг нейробиологик дисфункцияси. Бу «характер заифлиги» эмас — миянинг эмоция бошқариш тармоқларининг фарқи.
Асосий модель: амигдала (эмоция) гиперфаол + префронтал кортекс (назорат) гипофаол = «газ кўп, тормоз кам». Болаликдаги травма бу тизимларни «созлаш»га халал беради. Серотонин паст фаоллиги — импульсив агрессия ва суицидаллик билан боғлиқ. |
|---|
6. Нейробиология асосида дори танлови
🔬 Шифокорлар учун: Дори танлаш — симптом кластерига йўналтирилган
Пограничник ШБ учун ЎЗ ичида «даволовчи» дори йўқ — психотерапия (DBT) асосий даво. Дори фақат аниқ симптом кластерларини нейробиологик механизмга асосан юмшатади:
Эмоционал дисрегуляция + импульсив агрессия (серотонин↓) → СИОЗС (флуоксетин, сертралин) — импульсивлик, кайфият лабиллигини камайтиради;
Аффектив беқарорлик, импульсивлик, ғазаб → Кайфият барқарорлаштирувчи (ламотрижин, вальпроат, топирамат);
Когнитив-идрок белгилар (диссоциация, параноид) → Паст доза атипик антипсихотик (кветиапин, арипипразол, оланзапин);
Коморбид депрессия/хавотир → СИОЗС;
Уйқу бузилиши → Симптоматик (кветиапин паст доза).
Муҳим: дори — ёрдамчи, психотерапия — асосий. Полифармация (кўп дори) дан қочиш. Дори мақсадга йўналтирилган ва вақтинча бўлиши керак.
⚠ Диққат — Суицид хавфи
Пограничник ШБ да СУИЦИД ХАВФИ юқори — беморларнинг тахминан 8–10% суицид оқибатида вафот этади. Ҳар бир беморда суицидал фикр/хулқ доимий баҳоланиши шарт. МУҲИМ дори эҳтиёткорлиги: (1) бензодиазепинлар — дезингибиция ва суистеъмол хавфи, одатда ЧЕКЛАНАДИ; (2) трициклик антидепрессантлар — оверодоза хавфи (ўлимга олиб келиши мумкин); (3) дори миқдори чекланган рецептларда берилади. Хавфсизлик режаси — мажбурий.
7. Дифференциал диагностика
| Ташхис | Фарқловчи белги | Изоҳ |
|---|---|---|
| Биполяр бузилиш (F31) | Кайфият эпизодлари кун/ҳафта — пограничникда соатлар | Кўп аралашади — фарқ муҳим |
| ПТСР/кПТСР | Травма фони, флешбек | Кўп бирга — коморбид |
| Депрессия (F32) | Эпизодик, барқарор паст кайфият | Пограничникда — лабиллик |
| Гистрионик ШБ | Эътибор излаш устун, суицид кам | Пограничникда — бўшлиқ, суицид |
| Антисоциал ШБ | Виждонсизлик, совуқлик | Пограничникда — азоб, эмпатия бор |
| Модда бузилиши | Импульсивлик фақат моддада | Пограничник — моддадан ташқари |
8. ЧЕГАРАДОШ ШБ — Психотерапия (АСОСИЙ ДАВО)
8.1. DBT — Диалектик хулқ терапияси (олтин стандарт)
🔬 Шифокорлар учун: DBT (Marsha Linehan) — ЧЕГАРАДОШ ШБ учун махсус
DBT — Marsha Linehan томонидан айнан пограничник ШБ учун ишлаб чиқилган, энг кўп исботланган даво.
«Диалектик» — икки қарама-қарши нарсани бирлаштириш:
ҚАБУЛ ҚИЛИШ (сен ҳозир борсан-ку, шундай)
+ ЎЗГАРИШ (лекин ўзгариш мумкин).
DBT 4 кўникма модулини ўргатади:
1. Майндфулнесс (Онглилик): Ҳозирги пайтда бўлиш, эмоцияни кузатиш (уни бошқармасдан);
2. Дистресс толерантлиги: Инқироз пайтида — ўзини жароҳатламасдан оғриқни ўтказиш (TIPP, ALM);
3. Эмоция регуляцияси: Эмоцияни аниқлаш, номлаш, бошқариш кўникмаси;
4. Шахслараро самарадорлик: Муносабатда чегара қўйиш, сўраш, «йўқ» дейиш (DEAR MAN).
DBT формати: ҳафталик индивидуал терапия + гуруҳ кўникма машғулоти + телефон коучинг (инқирозда) + терапевт консультация гуруҳи. Самарадорлик: суицидал хулқ, госпитализация сезиларли камаяди.
8.2. Бошқа исботланган терапиялар
| Метод | Асосчи | Механизм |
|---|---|---|
| DBT | Linehan | Кўникма ўргатиш — эмоция регуляция |
| MBT (Ментализация) | Bateman & Fonagy | «Ўзи ва бошқалар онгини тушуниш» қобилияти |
| TFP (Трансфер-фокус) | Kernberg | Splitting ни интеграциялаш — объект муносабат |
| Схема-терапия | Young | Болалик схемаларини ўзгартириш |
| GPM (Умумий психиатрик) | Gunderson | Структуравий, амалий ёндашув |
9. Тузалиш сари қадамлар
Баҳолаш + хавфсизлик [Психиатр]
DSM-5/МКБ-10 мезонлари. Суицид хавфи баҳоси. Коморбидлик (ПТСР, депрессия, модда). Травма тарихи. Хавфсизлик режаси.
Психоэдукация + умид [Психиатр]
Беморга: «Бу даволанади — 10 йилда 85%+ ремиссия.» Валидация. Ташхисни тушунтириш (тамға эмас).
DBT — асосий даво [DBT терапевт]
4 модул: майндфулнесс, дистресс толерантлиги, эмоция регуляция, шахслараро самарадорлик. Индивидуал + гуруҳ + коучинг.
Дори (симптомга) [Психиатр]
Эмоционал дисрегуляция: СИОЗS. Импульсивлик/ғазаб: кайфият барқарорлаштирувчи. Идрок белгилар: паст доза антипсихотик. Полифармациядан қочиш.
Травма (зарур бўлса) [Травма терапевт]
Болалик травмаси/ПТСР — стабиллашгандан кейин травма-фокус терапия (EMDR, кПТСР даво).
Узоқ муддатли [Жамоа + Кузатув]
Оила психоэдукацияси. Инқироз режаси. Узоқ муддатли кузатув. Рецидив — жараён қисми.
10. Прогноз
🧠 Клиник маълумот
Пограничник ШБ — энг яхши прогнозли шахс бузилишларидан! Бу — беморларга бериладиган энг муҳим умид. Тадқиқотлар (McGlashan, Zanarini): 10 йил давомида беморларнинг 85–90% ремиссияга эришади (мезонларни энди бажармайди). DBT ва бошқа махсус терапиялар суицидал хулқ, госпитализация, ўз-ўзини жароҳатлашни сезиларли камайтиради. Ижобий прогноз омиллари: (1) мотивация (пограничниклар кўпинча ёрдам сўрайди); (2) эмпатия ва боғланиш қобилияти сақланган; (3) DBT/махсус терапияга кириш; (4) ёш билан импульсивлик камаяди. Асосий хавф — суицид (даволанмаган ҳолда). Тўғри даво билан — кўп бемор тўлиқ, мазмунли ҳаёт кечиради. Пограничник — «умидсиз» эмас, аксинча — умидли ташхис.
Сизга айтмоқчимиз
Агар сиз эмоцияларингиз «жуда кучли», муносабатларингиз «бўронли», ичингизда доимий «бўшлиқ» ҳис қилсангиз, ташлаб кетилишдан даҳшатли қўрқсангиз ёки ўзингизни жароҳатласангиз — сиз ёлғиз эмассиз ва бу «характер заифлиги» эмас. Пограничник шахс бузилиши — реал, тушуниладиган ва — энг муҳими — ДАВОЛАНАДИГАН ҳолат. DBT каби махсус терапиялар билан кўп одам тўлиқ тикланади. Сизнинг «жуда кўп ҳис қилишингиз» — бир кун сизнинг кучингизга айланиши мумкин. Илтимос, ёрдам сўранг — умид бор.
Пограничник — умидли ташхис. Ёрдам сўранг, тикланиш мумкин.
Агар сизда ёки яқинингизда суицидал фикрлар бўлса — дарҳол ёрдам сўранг. Биз ёнингиздамиз: +998 95 166 26 62.

![]() |
Доктор Зебинисо Аҳмедова Психиатр · психотерапевт · нарколог · PSIXOMED24 клиникаси раҳбари 📞 МУРОЖААТ ҚИЛИШ — қабулга ёзилиш+998 95 166 26
62 |
|---|
Теглар: #пограничник #borderline #F60.3 #эмоционал_беқарор #DBT #Linehan #кластер_B #ўз_жароҳатлаш #шахс_бузилиши #psixiatr_Toshkent #doctorzebiniso #PSIXOMED24
Манбалар: ВОЗ МКБ-10 (F60.3), DSM-5-TR (Borderline PD 301.83); Linehan MM, DBT, 1993; Bateman A & Fonagy P, MBT, 2004; Kernberg OF, TFP; Zanarini MC, ремиссия тадқиқоти, Am J Psychiatry 2010; Gunderson JG, Borderline PD, 2008; Young JE, Схема-терапия. Ташхис ва даво фақат малакали психиатр/психотерапевт томонидан. Агар суицидал фикрлар бўлса — дарҳол ёрдам сўранг. Бу ҳужжат шифокор маслаҳатини алмаштирмайди.

