
F50.8 — F50.0–F50.5 туркумларига кирмайдиган, лекин аниқ клиник манзарага эга бошқа овқатланиш бузилишлари. F50.9 — овқатланиш бузилиши мавжуд, лекин ҳали тури аниқланмаган. Ушбу ҳужжатда ARFID, Пика ва Руминация бузилиши батафсил ёритилган.
Бу ҳолатларнинг ҳаммаси даволанади. Аниқ ташхис учун мутахассисга мурожаат қилинг.
1. F50.8 — Умумий тавсиф
| МКБ коди | Ҳолат | DSM-5 эквиваленти | Асосий белги |
|---|---|---|---|
| F50.8 | ARFID | ARFID (DSM-5 алоҳида) | Сенсор/хавф асосли овқатдан қочиш |
| F50.8 | Пика (Pica) | Pica (DSM-5 алоҳида) | Еб бўлмайдиган нарсаларни ейиш |
| F50.8 | Руминация бузилиши | Rumination Disorder | Ихтиёрсиз қайт ва қайта чайнаш |
| F50.8 | Ортрексия | OSFED / SSD | Тоза ейишга патологик интилиш |
| F50.8 | Бошқа аниқ | OSFED бошқа тури | Аниқ, лекин юқорига кирмайди |
| F50.9 | Аниқланмаган | Unspecified Feeding/Eating | Тури ҳали аниқ эмас |
2. ARFID — Авоидант/Рестриктив Овқат Истеъмол Бузилиши
ARFID (Avoidant/Restrictive Food Intake Disorder) — аниқ хавф ёки сенсор муаммолар сабабли овқатдан қочиш. Анорексиядан асосий фарқ: вазн ошишидан қўрқув ЙЎҚ, тана образи муаммоси ЙЎҚ — фақат ейишни тўхтатувчи сенсор ёки хавф механизми.
ARFID — учта асосий тур
Сенсор тур: ҳид, тўқима, ранг, температура сабабли рад — «ейиш ноқулай»;
Хавф тури: аллергия, қайт, бўғилишдан қўрқув — аввал аллергия бўлиб сув ичиб, қайт қилиб ёки овқат еб тиқилиб қолганлиги учун, негатив хотирадан қочиб овқат емаслик;
Иштаҳа йўқлиги тури: овқатга умумий қизиқиш йўқ — озиш хавфи бор (ХАВФЛИ ТУР!!).
А. Ейиш ёки овқатланишдан қочиш — энергия/озиқ-овқат талабини қондиролмаслик;
Б. Қуйидагиларdan камида бири: (1) вазн йўқотиш/ўсиш суст; (2) озиқ-овқат танқислиги; (3) энтерал ёки оғиз орқали қўшимча зарурат; (4) психологик ижтимоий бузилиш;
В. Бошқа тиббий ёки руҳий сабаб билан тушунтириб бўлмайди;
Г. FAQAT анорексия/булимия эпизодида эмас; тана образи бузилиши йўқ.
ARFID кейслари
Алибек, 8 ёш. ARFID, сенсор тур. МКБ F50.8 / DSM-5 ARFID.
«Алибек фақат 6 хил овқат ейди: гуруч, нон, сут, банан, картошка, макарон. Бошқа нарсани кўрса юзи буришади, дарҳол кўнгли айнийди. Тана вазни ёш меъёрида, лекин витамин танқислиги бор.»
ASD (аутизм спектри) фонида ARFID — кенг тарқалган. Сенсор интеграция терапия + exposure (аста янги овқат). «Семиришдан қўрқув» йўқ — анорексиядан фарқ.
👩⚕️ Доктор изоҳи
ASD + ARFID — кўп учрайди: сенсор ўта сезгирлик овқат доирасини чеклайди.
Exposure терапияси: аста, босқичли, мажбурламасдан — янги таъм/тўқима.
Нутрициолог: витамин танқислиги — қон таҳлили, мультивитамин.
Насиба, 14 ёш. ARFID, хавф тури (бўғилишдан қўрқув). DSM-5 ARFID.
«Икки йил олдин ош ейишда бўғилдим. Шундан бери қаттиқ овқатдан қўрқаман — фақат суюқ ва майда нарса. Семиришдан эмас — яна бўғилиб қоламан деб.»
Хавф-асосли ARFID: бўғилиш тажрибаси → шартли қўрқув → рестрикция. КХТ (exposure hierarchy) + EMDR (бўғилиш травмаси). Нутрициолог.
🔬 Шифокорлар учун: ARFID vs Анорексия — клиник фарқ
Энг муҳим фарқ: ARFID да тана образи бузилиши ва вазн ошишидан қўрқув YO'Q. ARFID ли бемор «семиrib кетаман» демайди — у «қайт қиламан», «бўғиламан», «ёқимсиз» дейди. Ёш: ARFID болалар ва ўсмирларда кўп — анорексия ўсмир ва катталарда. Даво протоколи тубдан бошқа: ARFID да exposure + сенсор интеграция; анорексияда тана образи + вазн тиклаш.
3. Пика (Pica) — Еб бўлмайдиган нарсаларни ейиш
Пика — озиқ-овқат эмас бўлган нарсаларни (тупроқ, лой, коʻмир, бўр, қоғоз, соч ва б.) ейиш ёки истеъмол қилиш. Болалар, ҳомиладор аёллар, интеллектуал ногиронлик ёки аутизмда кўп учрайди. Баъзи маданиятларда «geophagia» (тупроқ ейиш) маданий норма.
А. Камида бир ой мобайнида ноовқат нарсаларни доимий ейиш;
Б. Ривожланиш ёшига нисбатан нотегишли (болаларда 2 ёшдан кейин);
В. Маданий норма ёки ижтимоий қабул қилинган эмас;
Г. Бошқа руҳий ёки тиббий бузилиш контекстида — алоҳида клиник диққат талаб.
Пика турлари
Геофагия — тупроқ, лой (ҳомиладорликда темир/минерал танқислиги);
Амилофагия — крахмал, хом гуруч;
Пикофагия — муз (pagophagia — темир танқислиги белгиси);
Трихофагия — соч, тола;
Копрофагия — нажас (оғир психоз, деменция);
Литофагия — тош, бетон.
Малика, 24 ёш. Пика (геофагия). Ҳомиладорлик 22 ҳафта.
«Ҳомила бошидан тупроқ ва лой ейишга майл пайдо бўлди. Кейин тухум қобиғи ҳам. Ўзим ҳам тушунмайман — доим тупроқ ҳидини сезаман.»
Гестацион Пика — ҳомиладорликда кенг тарқалган, кўпинча темир/кальций/цинк танқислиги билан боғлиқ. Паразитар инфекция хавфи. Темир таҳлили + нутрициолог. Акушер + психиатр.
👩⚕️ Доктор изоҳи
Темир танқислигини текшириш: геофагия кўпинча феррум/цинк камчилиги — ОАК, ферритин мажбурий.
Паразит хавфи: тупроқ/лой орқали токсоплазмоз, аскаридоз хавфи — ҳомилага таъсир.
Маданий контекст: баъзи аёлларда «тупроқ ейиш — саломатлик» деган ишонч — ҳурматлаб, тиббий ёрдам.
4. Руминация бузилиши
Руминация бузилиши — ейилган овқатни ихтиёрсиз равишда қайтариш, кейин қайта чайнаш ёки ютиш (ёки туфлаш). Бу «норадий қайт» эмас — кўнгил айниши ёки норасоликсиз, одатда ейишдан сўнг 30 дақиқа ичида. Болалар, интеллектуал ногиронлик ва катталарда ҳам учрайди.
А. Камида бир ой мобайнида такрорлеаниш, ейилган овқатни қайтариш;
Б. Қайтариш норасоликдан эмас, кўнгил айнишидан эмас;
В. ГЕРБ ёки пилорик стенозни истисно;
Г. Анорексия/булимия/ARFID/авоидант-рестриктив ёки бошқа ташхис контекстида бўлса — алоҳида ташхис.
Акбар, 7 ёш. Руминация бузилиши.
«Ейишдан 20-30 дақиқа ўтгач, овқат оғзига қайтади. Акбар уни яна чайнайди ёки туфлайди. Кўнгли айнимайди. Болалар шифокори «рефлюкс» деди — ингибитор ёрдам бермади.»
ГЕРБ истисно қилингандан кейин Руминация ташхиси. Диафрагмал нафас терапияси (биофидбэк) — биринчи танлов. Эмоционал стресс — триггер.
🔬 Шифокорлар учун: Руминация даво — диафрагмал нафас
Руминация бузилишида биринчи ва энг самарали даво — диафрагмал нафас терапияси. Механизм: диафрагмани назорат остида ушлаш → ошқозон ичи босимини камайтириш → руминация рефлексини тўхтатиш. Тадқиқотларда гастроэнтерологик даволарга (ингибиторлар) нисбатан анча самаралироқ. Биофидбэк билан биргаликда янада яхши.
5. Ортрексия нервоза — F50.8 остида
Ортрексия нервоза — «тоза», «соғлом», «табиий» овқатга патологик интилиш. МКБ-10 ва DSM-5 да алоҳида ташхис эмас — F50.8 ёки OSFED остида кодланади. Анорексиядан фарқ: мақсад «озиш» эмас, балки «тоза ейиш» Глютаминсиз овқат, шакарсиз, мутлақо тоза деб танлаш. Масалан, чет элда буернинг овқатлари тозамас деб овқатланмаслик.
Ортрексия — соғлиқ интилиши ёки касаллик?
Ортрексия чегараси — «соғлом ейиш»дан патологияга ўтиш нуқтаси: (
1) «Нотоза» овқат есам жуда хавотир/айб;
(2) Танлов ижтимоий ҳаётни чеклайди;
(3) Ейиш қоидалари мураккаблашади;
(4) Ўзини баҳолашда ейиш асосий.
Бу ерда — клиник ёрдам зарур.
6. F50.9 — Аниқланмаган овқатланиш бузилиши
F50.9 — овқатланиш бузилиши клиник жиҳатдан аниқ мавжуд, лекин ҳали аниқ тури аниқланмаган ёки маълумот етарли эмас. Вақтинча ташхис сифатида ёки кузатув давомида қўйилади. Кейинчалик F50.0–F50.8 га аниқлаштирилиши мумкин.
F50.9 — қачон ишлатилади
Кузатув даврида — симптомлар аниқ, лекин тури ҳали маълум эмас;
Аралаш манзара — бир нечта ташхис чегарасида;
Бош мурожаатда — тўлиқ баҳолашгача вақтинча кодланади;
Болаларда — симптомлар ривожланмаган, ёш ташхисга тўсқинлик.
7. Даво — туркумга кўра
| Ҳолат | Биринчи танлов | Иккинчи | Эслатма |
|---|---|---|---|
| ARFID (сенсор) | Сенсор интеграция | Exposure + нутрициолог | ASD бўлса — комплекс |
| ARFID (хавф) | КХТ (exposure) | EMDR (травма) | Хавф тарихи зарур |
| Пика | Сабабни аниқлаш | Дори (темир) | Органик: темир/цинк |
| Руминация | Диафрагмал нафас | Биофидбэк | ГЕРБ истисноси зарур |
| Ортрексия | КХТ | Нутрициолог | OSFED протоколи |
| F50.9 | Кузатув ва баҳолаш | Ташхисни аниқлаш | Вақтинча ташхис |
8. Тузалиш сари қадамлар
Тиббий баҳолаш [Педиатр/Терапевт]
Органик сабабни истисно. Пикада: ОАК, темир, цинк. Руминацияда: ФГДС. ARFIDда: нутриционал профил.
Ташхис [Психиатр]
F50.8/F50.9 тури аниқлаш. Коморбидлик (ASD, ADHD, депрессия). Беморга тушунтириш.
Ҳолатга мос терапия [Психотерапевт]
ARFID: exposure. Пика: хавотир/OCD ишлаш. Руминация: диафрагмал нафас. Ортрексия: КХТ.
Озиқ-овқат режаси [Нутрициолог]
Витамин/минерал тузатиш. Янги овқат аста киритиш. Интуитив ейиш.
F50.9 аниқлаштириш [Кузатув]
Вақтинча ташхис аниқ ташхисга айланади. Ойлик кузатув. Оила психоэдукация.
Сизга айтмоқчимиз
F50.8 ва F50.9 туркумидаги бузилишлар камроқ танилган — лекин реал ва даволанадиган. ARFID ли бола «қийин» эмас; пикали ҳомиладор «ғалати» эмас; руминация касалмандлик эмас. Ҳар бирида аниқ сабаб ва аниқ даво бор. Биз ёнингиздамиз.
Ёрдам сўранг — биринчи қадамни ташланг
Ҳар қандай овқатланиш бузилиши даволанади. Бизга мурожаат қилинг.

![]() |
Доктор Зебинисо Аҳмедова Психиатр · психотерапевт · нарколог · PSIXOMED24 клиникаси раҳбари 📞 МУРОЖААТ ҚИЛИШ — қабулга ёзилиш / +998 95 166 26
62 |
Теглар (кирилл): #ARFID #пика #руминация #F50.8 #F50.9 #овқатланиш_бузилиши #сенсор_ейиш #ортрексия
Теглар (лотин): #ARFID #pika #ruminatsiya #F50.8 #F50.9 #ovqatlanish_buzilishi #ortoreksiya
Теглар (психотерапия): #КХТ #exposure_терапия #сенсор_интеграция #психоэдукация #оилавий_терапия #нутрициолог
Теглар (қидирув/гео): #ARFID #pika #psixiatr #psixolog #psixiatr_Toshkent #psychiatrist_Tashkent #doctorzebiniso #PSIXOMED24
Манбалар: ВОЗ МКБ-10 (F50.8, F50.9), МКБ-11, DSM-5-TR (ARFID, Pica, Rumination Disorder, OSFED); Norris ML et al., ARFID J Eat Disord 2018; Grilo CM, OSFED 2017; Thomas JJ et al., ARFID DSM-5 2017; Rumination disorder: Tack J et al., Neurogastroenterol Motil 2011; Orthorexia: Donini LM et al., 2004. Ташхис ва даво фақат шифокор томонидан. Бу ҳужжат шифокор маслаҳатини алмаштирмайди.

